7 кун давомида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзуида конференция ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида “Ҳар бир инсон эътиборда” шиори остида саломатлик кунлари ўтказилмоқда.

 

Пойтахтимизда 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида футбол бўйича Марказий Осиё футбол ассоциацияси кубоги мусобақаси якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси қизлари Марказий Осиё футбол ассоциацияси кубогини қўлга киритди.

 

Андижонда “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ёш истеъдодларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга хизмат қилаётган мазкур фестивалнинг туман ва шаҳар босқичларида 3 минг 500 ўғил-қиз иштирок этди.

 

“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди

Яна ўқинг:  Мия қандай ишлайди?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: