Тарбиячиларга раҳмат
Фарзандларимиз 3-4 ёшдан бошлаб, пойтахтимиздаги “Ниҳол” номли 12-сон мактабгача таълим муассасасида малакали тарбиячилар қўл остида камол топиб келмоқда. Айниқса, муассасанинг энг тажрибали тарбиячиларидан бири Муқаддас Аҳмедова жажжи болажонларга бор меҳрини бериб, уларнинг юриш-туриши, саломатлиги учун доимо қайғуради. Шу билан бирга, у ўз ҳамкасблари учун борини аямайдиган оқ кўнгил инсон.
Муқаддас опа иш фаолиятини бундан 17 йил муққадам бошлаган. Ушбу МТМни ташкил топишида унинг ҳиссаси жуда катта. Айни пайтда мазкур мактабгача таълим муасасасида 10 та гуруҳ фаолият юритади. Боғча биноси замонавий талабларига тўла жавоб беради. Ҳар бир хона эртакнамо кўринишда безатилган бўлиб, ёруғ ва озодалиги болаларга ажойиб кайфият бағишлайди. Мусиқа хонасидан эса доимо кичкинтойларнинг қувончга тўла кулгиси эшитилиб туради. Бу масканда тарбияланаётган бола борки, севимли бу даргоҳда узоқ вақт қолишни истайди.
Шу фурсатдан фойдаланиб, мактабгача таълим муассасасининг меҳрибон тарбиячилари – Наталья Малоховская, Холида Алимова, Татьяна Неживих, Муборак Алимова, Гулсара Муҳаммедова, Зарина Жаҳонгирова, Елена Арслонова, Этерий Севян ва Людмила Эсоноваларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Уларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, шарафли меҳнатларида эса омад ва зафарлар тилаймиз!
Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидаги “Ниҳол” номли 12-сон мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг ота-оналари