Мен мустақиллик аскариман!

(Дўстим Азизжонга хат)

Салом, дўстим!

Биласанми, сен билан охирги марта учрашганимиздан кейин ҳарбийликка қизиқишим янада ортди. Чунки, ўша куни аканг Жасур катта лейтенант ҳарбий унвонини олган, мен эса бир-икки кундан кейин ҳарбий хизматга кетадиган эдим. Тўғриси, ўша куни Жасур акани табриклагани борганимизда, унинг хизматдошлари билан муносабати, юриш-туришини кўриб, уларга ич-ичимдан ҳавасим келганди.

Мана, бугун ўзим ҳам ҳарбий хизматдаман. Ўтган вақт ичида чиқарган хулосаларимни айтайми? Мен айнан шу ёшимда йигитлик бурчини адо этгани келганим айни муддао бўлди. Феълимдаги бир оз дангасалик, тартибсизлик бартараф бўлди. Ўзимга бўлган ишончим янада ортди. Ватанни севиш, уни ҳимоя қилиш асл инсонийлик бурчим эканини англадим. Бу эса мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсатнинг нақадар тўғри эканини англатади. Зеро, оқ-қорани ажратадиган пайтимда ҳарбий хизматда ҳақиқий ҳаёт сабоғини олдим.

Азиз, мактабда ўқиб юрган пайтларимизда армияга, ҳарбий ҳаётга, аскарча юриш-туришга қизиқиб, акангга жуда кўп саволлар берганимиз эсингдами? Жасур ака ҳам эринмай, барча сўроқларимизга жавоб берар, амалда бажариб ҳам кўрсатарди. Ҳарбий хизматнинг илк кунида бизга сафда туриш ва юриш, югуриш ва бошқа машқларни ўргатишди. Буларни қийинчиликсиз уддаладим. Чунки, акангдан ўрганганларим менга ёрдам берди. Лекин шу ҳаракатларни ҳақиқий ҳарбий либосда бажариш барибир бошқача бўларкан.

Биласанми, “Мустақиллик аскарлари” деган жумлани газетада ўқиганимда, телевизор ё радиодан эшитганимда бугунгидай таъсир қилмаган эди. Хизматдошларим билан овқатланаётганимизда, ётоқхонада, ўқув хонаси ёки амалий машғулотларда секингина: “Яшанг, мустақиллик аскарлари!” деб қўяман. Ахир мен ҳам мустақиллик аскариман-да! Бу қалбдан чиқаётган чинакам фахр-ифтихор.

Азиз, бу ердаги таассуротларимни умумий қилиб баён этдим, холос. Агар барча жиҳатларини айтсам, ҳикоям ҳали-бери тугамайди. Қолганларини кўришганда гаплашамиз.

Довудбек ЖАРХИНОВ, оддий аскар

Яна ўқинг:  Ҳаёт бўстон бўлса, боғбон муаллим

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: