Тежамкорлик – тараққиётга йўл

Табиат неъматлари, жумладан, электр қуввати ишлаб чиқариш учун сарфланган ресурслар қанчалик кўп бўлмасин, улар ҳам чекланган.

Шу сабабдан электр энергиясини беҳуда сарфламаслик, ундан оқилона фойдаланиш муҳим масала ҳисобланади.

Ноқонуний йўллар билан давлат мулки саналган элект қувватидан фойдаланиш, унинг истеъмолига нисбатан эътиборсизлик қилиш давлатимиз иқтисодиётига жиддий зарар етказади.

Мутасадди орган ва ташкилотлар электр тармоқлари орқали етказиб бериладиган электр қувватидан фойдаланиш ҳолатларини мунтазам равишда назорат қилиб бормоқдалар. Тўловларни ўз вақтида амалга оширмаслик каби ножўя хатти-ҳаракатлар, қонунбузарлик ҳолатлари аниқланганда, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Қолаверса, “Очиқ эшиклар” ва истеъмолчиларни “Сайёр қабул қилиш” кунлари аҳолидан тушган мурожаатлар ўрганилади. Мутахассислар томонидан керакли маслаҳатлар берилиб, истеъмолчиларга мавжуд муаммолар бўйича амалий ёрдам кўрсатилади. Бу эса ўз навбатида, иш унумдорлиги, сифат самарадорлигини ошишига ҳамда электр энергиясидан тўғри фойдаланиш, турли ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Мирзоҳид ИСҲОҚОВ,

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими инспектори

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: