Фелпсга ҳавас қилишнинг ўзи завқли

АҚШлик номдор сузувчи Майкл Фелпс ўз фаолиятидаги йигирманчи Олимпия олтин медалини қўлга киритди.

Спортчи Риодаги мусобақаларда 200 метрга баттерфляй усулида сузишда барча рақибларини доғда қолдирди. Кумуш медал япониялик Масато Сакаига, бронза медал эса венгриялик Тамаш Кендерешига насиб этди.

Фелпс учун бу олтин медал Риодаги иккинчиси бўлди. Аввалроқ у крол усулида 4х100 метр эстафета баҳсида АҚШ терма жамоаси сафида олтин медални қўлга киритганди. Фелпс навбатдаги олтин медални қўлга киритгач, ўзининг рекордини янада яхшилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, Майкл Олимпиада тарихида энг кўп медални қўлга киритган спортчи ҳисобланади.

Яна ўқинг:  Xushxabar raqamlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: