БИЛАСИЗМИ? (2013-4)
Тилла балиқча — инфрақизил ва ультрабинафша нурланишларни илғай оладиган ягона тирик жонзот.
* * *
Италияда Барби қўғирчоқлари сони Канада аҳолисидан ҳам кўпроқ.
* * *
Ўртача статистикага кўра эркак киши умри давомида бирор марта соқол олмаса, соқолининг узунлиги 8,5 метрга етарди. Лекин соқол олиш мобайнида эркак умри давомида бу ишга ўртача 3350 соат сарфлайди.
* * *
Тушдан сўнг узилган атиргул эрталабгисига нисбатан узоқроқ сақланади.
* * *
Америкаликлар бир йилда 16 минг тонна аспирин ямлашади.
* * *
Эму туяқуши ва кенгуру орқага тисарила олмайди, шу сабабли Австралия армиясининг рамзи ҳисобланади.