Маҳалламиз паҳлавонлари
Наманганда кураш бўйича “Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақаси ўтказилди.
Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилган мусобақада 13-14 ёшли 72 нафар ўғил-қиз ғолиблик учун баҳслашди.
Қизлар ўртасида 44 килограмм вазн тоифасида Наманган шаҳридан Гуллола Деҳқонбоева, 48 килограмм вазнда Наманган туманидан Ўғилхон Зоҳидуллаева, 52 килограмм вазнда Поп туманидан Ҳуррият Турсуналиева биринчи ўринни эгаллади.
Ўғил болалар ўртасида 46 килограмм вазнда Наманган шаҳридан Асадбек Зокиржонов, 50 килограмм вазнда Наманган туманидан Асадбек Тожимирзаев, 55 килограмм вазнда Янгиқўрғон туманидан Асадбек Зайниддинов ғолиб бўлди.
Умумжамоа ҳисобида Наманган шаҳридаги “Обиҳаёт” маҳалласи биринчи, Наманган туманидаги “Қурама” маҳалласи иккинчи ва Янгиқўрғон туманидаги Фурқат маҳалласи учинчи ўринни эгаллади.
Т. ОРТИҚОВА