Ёш шахматчиларимизнинг ғалабалари

Мамлакатимиз ёш шахматчилари Эронда ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги Осиё чемпионатида 6 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Ушбу чемпионатда етти ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Алихон Авазхонов 7, 5 очко билан олтин медалга сазовор бўлди. Иқтидорли шахматчимиз рапид ва блиц шахмат бўйича ўтказилган баҳсларда ҳам муваффақиятли қатнашиб, иккита кумуш медални қўлга киритди. Рапид йўналишида Ҳумоюн Синдоров биринчи ўринни эгаллади.

Шу ёшдаги қизлар баҳсида Афрўза Ҳамдамова тўққиз имкониятдан 8 очко жамғариб, Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Рапид ва блиц йўналишида ҳам тенгдошларига ҳеч қандай имконият қолдирмай, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Нозима Валиева эса рапид ва блицда кумуш ва бронза медаль билан тақдирланди.

Блиц йўналишида ўн беш ёшгача бўлган шахматчилар баҳсида Далер Воҳидов биринчи, рапид йўналишида тўққиз ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида Расулбек Абдуллаев учинчи ўринни эгаллади.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  САЙЛОВ ҲУҚУҚИ ВА ҚОНУНЧИЛИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: