7 кун давомида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон давлат мустақиллигини мустаҳкамлашдаги ролига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашида “Энг яхши ишчи касб эгаси” танлови якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Фарғонада “Ўзархив” агентлиги томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Биз – 25 ёшдамиз!” шиори остида “Республика ёш архивчилар форуми” ўтказилди.
Андижонда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда ташкилотнинг ўтган икки ярим йиллик фаолияти атрофлича таҳлил қилиниб, келгуси вазифалари белгилаб олинди.