Юздаги сепкилдан воз кечмоқчи бўлганларга табиий усуллар
Сепкил инсон чеҳрасига ўзгача ҳусн бағишлайди. Аммо юздаги сепкилдан воз кечмоқчи бўлганлар ҳам топилади. Улар учун эса халқ табобатида бир талай усуллар мавжуд. Қуйида улардан сизларни бохабар этамиз:
- Аччиқ бодом талқонини сиркада 1 сутка ивитиб, сепкилли юз ювилса ва боғлаб ётилса фойда қилади.
- Равоч илдизини сиркага аралаштириб, юзга суртиб боғлаб ётилса, доғ ва сепкил кетади.
- Мускат ёнғоғини янчиб, уни билан юз ювилса ҳам, доғ ва сепкил кетади.
- Мошни янчиб унини атала қилиб суртилса, доғ ва сепкил кетади.
- Тулки ўпкасини юпқа қилиб кесиб юзга боғлаб ётилса яхши фойда қилади.
- Так-так унини атала қилиб, юзга суртилса, сепкил кетади. Кечаси аталани суртиб ётилса, яхшироқ бўлади.