Тиш оғриғини босиш учун табиатдан чора излаймиз
- Агар зарчўбанинг илдизини янчиб, пахтага ўраб тишга қўйилса, тишни оғриқсиз қўпоради. Суғуриб олишга ҳожат қолмайди. Агар оғриқ кучайиб қолса, бодринг илдизини тишнинг остида тутиб турилса, 10 дақиқада оғриқлар тўхтайди.
- Агар хурмо ғўрасининг қайнатмаси билан оғиз чайилса, оғиздан ёмон ҳидлар келмайди.
- Газак ўти янчилади ва у юпқа пахтага ўралиб, тиш билан лабнинг орасида тутиб турилади, шунда оғриқ қолади.