Педиатрия тизими такомиллашмоқда

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Ўзбекистон тиббиётининг педиатрия тизими, ушбу соҳада эришилаётган ютуқлар ва истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда оналик ва болаликни муҳофаза этиш учун ҳомиладор аёлларни таркибида инсон ҳаёти ва саломатлиги учун зарур бўлган микроэлементларга эга поливитаминлар билан таъминлаш амалиёти йилдан-йилга такомиллашиб бораётир. Мутахассислар ўтказган мониторинглардан маълум бўлишича, ушбу амалиёт қўлланилиши натижасида оналар ва дунёга келаётган фарзандларнинг саломатлик кўрсаткичи янада яхшиланмоқда.

2014 йилдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббий марказида заиф эшитувчи болаларда Кохлеар имплантацияси операциясини амалга ошириш йўлга қўйилди. Соғлом она ва бола йилида тиббиёт муассасалари, хусусан, Перинатал ва Скрининг марказларининг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари тиббиёт ҳамшираларини кўпайтириш, акушер-гинеколог ва педиатрлар малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада 280 ўринли, бир сменада 250 кишини қабул қилиш ва йилда 1500 операция ўтказишга мўлжалланган ҳамда замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган 4-даражали болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази барпо этиш алоҳида аҳамиятга эга.

Гулчеҳра ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: