ЭЗГУЛИКНИНГ МУРОДИ ШОДЛИК

Аёл – оила бекаси, жамият кўрки, соғлом авлод тарбиячисидир. Уни қанча-
лик эъзозласак, эҳтиром кўрсатиб соғлиғи учун эътибор берсак халқи-
миз, миллатимизга бўлган улкан ғамхўрлик ҳисобланади. Истиқлол йилларида давлатимиз томонидан оилаларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга кенг эътибор қаратилмоқда. Юртбошимизнинг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, ҳамда 2007 йил 18 майдаги “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари оилалар мустаҳкамланишига замин яратмоқда.

Оналик ва болаликни муҳофаза этиш мақсадида вилоятнинг бир қатор ташкилотлари билан биргаликда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Сирдарё минтақавий филиалида ҳам доимий равишда турли хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган – 2012 йилда жамғарманинг вилоят филиали томонидан ҳомиладор аёллар ва болаларга таркибида зарурий витаминлар ва минераллар мавжуд бўлган дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари мурувват ёрдами сифатида тарқатилди.

Яна 16 турдаги турли мавзудаги тарқатма материаллар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига етказилди. Бу эса аҳоли тиббий маданиятининг юксалишига хизмат қилади. Бундан ташқари, жамғарма филиали вилоятдаги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда “Соғлом оилани шакллантириш”, “Йод танқислиги ва унинг олдини олиш”, “Замонавий контрацептив воситалар ва уларни қўллаш усуллари”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Камқонлик ва унинг олдини олиш”, “Она сутининг аҳамияти”, каби кўплаб долзарб мавзуларга бағишланган семинар ва учрашувлар ўтказилди. Энг асосийси 2012 йил давомида жами 15 231 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг маблағлари ҳисобидан туғма юрак нуқсони туғма лаб-танглай нуқсони бўлган болалар ҳамда “Чиройли оёқчалар” лойиҳаси бўйича вилоятимиздаги болалар бепул, беминнат жарроҳлик муолажалари ўтказиш мақсадида республикамиз ҳамда хорижий мамлакатлардаги нуфузли клиникаларга олиб борилди.

Болаларни спортга ошно қилиш ва унинг боробарида уларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш мақсадида жорий йилнинг 6 ойи давомида маъданий марифий тадбирлар ҳамда кўпгина спорт ўйинлари ташкил қилинди. Вилоятнинг туман ва шаҳар умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Энг яхши саломатлик бурчаги” кўрик-танлови, “Ер куррасида тинчлик” расмлар кўрик танлови, Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси” кўрик-танлови бўлиб ўтди ва иқтидорли болаларга эсдалик совғалари топширилди.

Яна ўқинг:  ОЙМИСИЗ Ё ҚУЁШ?

Меҳрибон УБАЙДУЛЛАЕВА,

Гулистон шаҳри 1-сонли оилавий поликлиникаси шифокори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: