ИХТИРОЧИЛАР ДОИМ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни ва Халқаро интеллектуал мулк кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Интеллектуал мулк тизимининг вазифаси – рақамли муҳитда санъаткорлар ва ижодкорлар ўз меҳнати учун муносиб мукофот олиши ва бунинг натижасида ижодини давом эттиришини таъминлашдан иборат. Республика ҳудудида интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишда ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда 11 та мониторинг ишлари амалга оширилди. Натижаларга кўра Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича жами 244 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Маълумотномалар қонуний чоралар кўрилиши учун тегишли ташкилотларга юборилди.
Матбуот анжуманида унинг иштирокчиларига соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш ва мазкур агентликнинг бошқа фаолият йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди.
Ч. ХУШВАҚТОВА