ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИДА МАҲАЛЛАНИНГ ЎРНИ

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан оилаларни мустаҳкамлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, соғлом она ва бола ғоясини амалга оширишда маҳалланинг ўрнига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида мазкур жамоат ташкилотининг жойлардаги тузилмалари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳнинг салбий оқибатлари, оилавий ажримларнинг олдини олиш, никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича тарғибот-тушунтириш тадбирлари ташкил этилди.

“Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги доирасида таълим масканларида ўқитиш сифатини ўрганиш, таҳлил этиш, тарбияси мураккаб ўқувчиларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб бориш юзасидан доимий чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар томонидан оилалар мунтазам тарзда ўрганилиб, турли низоли вазиятларнинг олди олинмоқда.

“Соғлом она ва бола йили” давлат дастури доирасида аҳолининг эҳтиёжманд, кам таъминланган қатламлари вакиллари, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларига моддий, маънавий кўмак кўрсатилмоқда. Ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ўтказилаётган “Эъзоз”, “Эҳтиром” каби маърифий тадбирлар ёшларда табаррук онахон ва отахонларга, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурматни тобора кучайтириш, уларда меҳнатсеварлик, ҳалоллик, фидойилик фазилатларини мустаҳкам қарор топтиришга хизмат қилмоқда.

Анжуманда оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Чарос ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  СИЛ ХАВФИНИ ОЛДИНДАН АНИҚЛАШ МУМКИН

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: