ХАМИР ХАСИП

Зарур масаллиқлар: оддий юмшоқ хамир, 500 гр. груч, 500 гр. қийма, 3 та пиёз, 3 ош қошиқ томат, таъбга кўра туз, зиравор ва кўкатлар.

Тайёрланиши: қозондаги қизиган ёғга бир дона пиёз солиб тилла тусга киргунча қовурилади. Сўнгра гуруч солиниб 10 дақиқага димланади. Гуруч пишгунча пиёзни майдалаб тўғралади. Пишган гуруч, қийма ва пиёзни зираворлар билан яхшилаб аралаштирилади. Тинган хамирни юпқа қилиб ёйилиб устига қийма суртиб чиқилади. Сўн уни думалоқ қилиб ўралади. Қасқон листига ёғ суртиб ўралмаларни қўйиб чиқиб, 45 дақиқага баланд оловда пишириб олинади.

Таомимиз тайёр бўлгунга қадар қайла тайёрлаб олинади. Товага озгина майдалаб тўғралган пиёзни олтин ранга киргунча қовурилади. Сўнгра 2-3 ош қошиқ томат солиб бир пиёла сув солиб паст оловда пиширилади. Тайёр бўлган хамир хаспни ликопчага сузиб устига қайла қуйиб кўкатлар билан безатилади.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  SOG‘LOM BOLA DASTURXONI

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: