СИФАТНИ УЙ ЭГАСИ ҲАМ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ

Миллий матбуот марказида “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибда уй-жой қурилиши дастурининг ижросига бағишланган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди.

2009–2015 йилларда 620 дан зиёд қишлоқ массивида 56 минг 500 дан ортиқ ана шундай уй-жой барпо этилди. Жорий йилда такомиллаштирилган лойиҳалар асосида 1 миллион 800 минг квадрат метрдан зиёд ҳажмдаги 13 мингта уй-жой барпо этиш, узунлиги 900 километр ичимлик суви, газ ва электр тармоқлари, 325 километр йўл қуриш мўлжалланмоқда.

Якка тартибдаги уй-жойлар, маданий-маиший ва инфратузилма объектларининг қурилишини бошқариш, техник кузатув ва назорат функциялари “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан амалга оширилади. Компания томонидан қуриладиган уй-жойлар қийматининг мўътадиллигини таъминлаш мақсадида пудратчиларга ёғоч-тахта, том ёпқичлари, ламинат, ойна, иситгич, ички ва ташқи бўёқ, газ плитаси каби ўн икки хилдаги қурилиш материаллари тўғридан-тўғри қурилиш майдонларига имтиёзли нархларда етказиб берилмоқда.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Г. ШИРИНОВА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: