Юз парвариши

Юз терисининг гўзаллиги аёлларнинг мафтункор бўлишидаги биринчи белгилардан бири ҳисобланади. Совуқ иқлим шароитида юз териси янада кўпроқ эътибор ҳамда қўшимча парваришни талаб этади. Уй шароитида хонадонингизда бор маҳсулотлардан фойдаланиб юз териси учун қишки ниқоб тайёрлашингиз мумкин.

ТУЗЛАНГАН КАРАМДАН ТАЙЁРЛАНГАН НИҚОБ

Тузланган карам барглари терини ёшартиради ва ниҳоятда тиниқ кўриниш беради. Юзингизга ва бўйин соҳасига карам баргларини қўйиб, 20 дақиқа ушлаб турасиз. Кейин уларни олиб ташлаб илиқ сувда юзингизни ювасиз. Қуриган юз терисига намлантирувчи крем сурасиз.

 

ТУХУМ ОҚИ ВА ЛИМОНЛИ НИҚОБ

(ёғли юз териси учун)

Бир дона тухум оқини кўпиртириб бир дона лимон сувига обдон аралаштирасиз. Тайёр бўлган ниқобни тампон ёки махсус чўтка ёрдамида юз терисига сурасиз. Ниқоб юз терисида пленка ҳосил қилгач яна 2-3 маротаба сурасиз. 15 дақиқадан кейин совуқ сув билан ювиб ташлайсиз. Мазкур ниқоб юз терисини тортилишига яхши таъсир кўрсатади.

 

М.ХЎЖАМУРОДОВА

 

Яна ўқинг:  БАҲОРГИ КОСМЕТИК МУОЛАЖАЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: