Эҳтиёткорлик – хавфсизлик гарови

Халқимизда “Ўт балосидан, сув балосидан асрасин” деган нақл бежиз айтилмаган. Зеро, тилсиз ёв билан курашиш фақатгина ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг эмас ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Мамлакатимизда бу борада кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жойларда, аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қонун-қоидаларини тушунтириш ва уларга риоя қилиш бўйича учрашувлар ташкил этилган. Амалга оширилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад аҳоли ўртасида ёнғинга қарши курашни кучайтиришдан иборат. Ёнғин хавсизлигини таъминлашда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш лозим:

– Очиқ алангадан фойдаланаётганда эҳтиёткорлик чораларини кўриш.

– Электр ва газ асбобларини доимо соз ҳолда тутиш ва носоз ҳолатда, қўлбола тайёрланган электр ва газ асбобларидан фойдаланмаслик.

Юқоридаги қоидаларга риоя қилинса ҳар бир фуқаро ўз уй-жойини, мол-мулкини, яқин кишилари ҳаётини асраб қолган бўлади.

Н. ҲАЙДАРОВ,

Шайхонтоҳур тумани 13-сонли ХЁХҚ бошлиқ ўринбосари

Яна ўқинг:  110 йиллик рекорд

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: