Жавобгарликка тортилиши мумкинми

Янги бино учун қурилиш ишлари олиб бораётган шахслар атроф-муҳитни асраш қоидаларига риоя этмаганлиги сабаб жавобгарликка тортилиши мумкинми?

Я. ЖАВЛОНОВ,

Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани

 

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик – маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 88-моддасига асосан: Қурилиш ишларини ва бошқа ишларни бажариш чоғида ёнилғи моддалар ва бинокорлик материалларини тўплаш, махсус техник қурилмасиз очиқ аланга олдириб уларни ёқиш, битум эритишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик – фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Дала ва аҳоли пунктларида хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса – фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

 

Лайло АЛЛАЁРОВА,

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 5-сонли ДНИ нотариуси

Яна ўқинг:  БИР КОСА СУТ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: