ЖАМИЯТИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИДА ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ

Ёшлар ижод саройида Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган “Жамиятимиз тараққиётида ёшларнинг ўрни” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Қонунчилик соҳасида ёшларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя этишга доир йигирмадан ортиқ қонун қабул қилиниб, ўттиздан ортиқ халқаро ҳужжат ратификация қилинди. Кўплаб янги ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ташкил этилди. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган узлуксиз ўқув-ишлаб чиқариш таълимининг яхлит тизими шакллантирилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги эзгу саъй-ҳаракатларда дастуриламал бўлмоқда.

Ёш авлоднинг ҳуқуқий маданияти ва жамиятимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар жараёнидаги фаоллигини янада ошириш мақсадида ташкил этилган давра суҳбатида ёшларни қизиқтирган саволларга депутатлар ва соҳа мутахассислари жавоб берди.

З.МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Жамғарма фаолиятидан (2013/50)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: