ЎЗИНИ ЭПЛАГАН ЭР

Феруз Матёқубов чизган расм.

(ҳажвия)

Ишхонага эрта келиб олган ходим хонада у ёқдан бу ёққа юрганча бетоқатланиб, аммо хурсанд ҳолда ўзига-ўзи гапирарди:

– Мана ўзимни ўзим ҳам эпларканман-ку. Нуқул хотин: “менсиз бир кун ҳам ўзингизни эплолмайсиз” дерди. Мана, кеча уриш қилиб: “Менсиз қандай яшаркансиз, бир қадримни билинг” деб кетганди. Аксинча, ўзим эрта туриб, ошхонага бориб овқатланишгаям улгуриб, ишга ҳам эрта келдим. Қолганлар эса ҳалигача келишгани йўқ.

Шу вақт қоровул эшикдан мўралади. Ходим уни чақириб:

– Қандайсиз, қоровул бува, аҳволлар, бола-чақа, дегандай? – дея сўраша кетди. Ҳайрон бўлган қоровул: ҳа, бошлиқ, бугун қиладиган зарур ишингиз бормиди? Яна хурсандсиз, тинчликми? – деди.

– Қаерда, мен бугун ўзимнинг ҳақлигимни исботладим. Лекин негадир бошқалар кўринмайди? – деди ходим.

Ҳайронлиги янада ошган қоровул деди:

– Нега келиши керак? Ахир бугун байрам, дам олиш куни…

Ойжамол МУҚИМОВА

Яна ўқинг:  ХАБАРЛАР, ЯНГИЛИКЛАР, ВОҚЕАЛАР (2012/52)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: