КУЗ ВА ҚИШ ФАСЛИГА ОИД ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

Кузнинг совуқ кунлари, қиш билан баҳс бойлашга ҳаракат қилаётганга ўхшайди гўё. Бундай пайтда инсон организмига инфекцион ва сурункали касалликлар хавф сола бошлайди. Шунинг учун ҳам айнан шу даврда ўз саломатлигингизга эътиборлироқ бўлишингиз лозим бўлади.

Грипп ва ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)лардан сақланинг

Шу кунларда ҳарорат пасаймоқда. Бунда совуқнинг салбий таъсиридан мойли массаж ҳимоялайди. Масалан, бодом данаги мағзига маккажўхори, ундирилган, оқиш буғдой майсаси ҳамда ёнғоқ меваларини қўшасиз. Ҳар куни кечқурун қўл панжаси ва оёқ товонларини мой билан уқаланг. Дам олиш кунлари уйқу олдидан бутун гавдангизни силанг (муолажани энса томондан пастга оёқ учига қадар силаш билан бажаринг). Бундай муолажа сизни грипп ва ЎРВИлардан дан ҳимоя қилади.

Витаминларни ғамланг

Ёз фаслида яхши етилган реза мевалардан қизил ва қора четан меваси-рябина, наъматак каби мевалардан ғамлаб қў­йиш лозим. Бу каби реза мевалар организмни қишнинг совуқ ҳавосидан ҳимоя қилувчи кучини оширади. Кузги маъюслик ҳамда баҳорги витамин етишмовчилигидан ҳимоя қилади. Обдон қуритилган реза мевалар қиш бўйи яхши сақланади. Уларни чой ўрнида дамлаб ичиш мумкин.

Соғлом овқатланиш қоидасига риоя қилинг

Ҳаво совий бошлагач овқатланиш рационида гўштли таомларни кўпроқ истеъмол қилиш керак бўлади. Аммо гўшт махсус фольга қоғозида ёки ёғсиз димлаб пиширилган бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. Биринчи таом сифатида турли бўтқа ёки шўрвалар, албатта, овқатланиш рационидан жой олиши шарт. Шунингдек, таомларга занжабил, қора мурч, мускат ёнғоғи ҳамда кардамон каби қиздирадиган турли зираворлар қўшишни унутмасангиз, ўзингиз ва оила аъзоларингизни грипп ва ЎРВИлардан асраган бўласиз.

Куз фасли қовоқхўрлик учун айни муддао. Пектин моддаси инсон танасини ичакларда йиғиладиган заҳарли моддалардан тозалашда муҳим аҳамиятга эга. Ана шу пектин моддасига жуда ҳам бой бўлган қовоқ кўпчилик учун севимли маҳсулотдир. Ундан турли таомлар тайёрлаш мумкин. Димлаб ёки газ печида пишириб истеъмол қилинса у парҳез таом ҳисобланади. Қовоқ ўртача ҳароратда узоқ вақт сақланганлиги сабабли ундан қиш бўйи турли таомлар тайёрлаш мумкин.

Фазилат САЪДУЛЛАЕВА

тайёрлади

Яна ўқинг:  Buyuk sulola ramzi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: