СОҒЛОМ ТУРМУШ – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ
Чилонзор тиббиёт коллежида Хотин-қизлар қўмитаси ва “Ораста қизлар кенгаши” томонидан “Соғлом турмуш тарзи-барқарор саломатлик гарови” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда коллежнинг Хотин-қизлар қўмитаси раиси Мунира Зупарова сўзга чиқиб, соғлом турмуш тарзи мавзусида – унумли меҳнат, спорт билан мунтазам шуғулланиш, шахсий гигиенага риоя қилиш, тартибли овқатланиш, зарарли одатлардан ўзини тийиш ҳамда шифокор кўригидан ўтиб туриш борасида атрофлича тўхталди.
Мутахассисларнинг фикрича соғлиғимизнинг тиббий хизматга 8-10 фоизи, ирсий омиллар 20 фоиз, атроф-муҳитнинг таъсири 20 фоиз ва 50 фоиздан кўпроғи турмуш тарзимизга, яъни ўзимизга боғлиқ экан.
Ч. ХУШВАҚТОВА
“Sog‘lom avlod” мухбири