“ЛАЗЗАТ” ШЎРВАСИ
Зарур маҳсулотлар: 150 гр. ясмиқ, 20 гр. ун, 300 гр. қатиқ, 1 дона тухум, 1 дона лимон шарбати, 3, 5 стакан сув, 10 гр. зайтун ёғи, 40 гр. угра, 5 гр. қуритилган ялпиз, шивит.
Тайёрланиши: Ясмиқ (маржумак)ни қайнатиб олинг. Ун, қатиқ, тухум, лимон шарбатини 0, 5 стакан совуқ сувга аралаштиринг. Бошқа идишда 3 стакан сувни қайнатинг, қатиқли аралашмани қайнаган сувга аста-секин қўшинг, уни қайнагунга қадар кавлаб туринг. Сўнгра унга ясмиқ ва уграни қўшинг. Товадаги зайтун ёғида ялпизни қовуриб, шўрвага солинг. Туз таъбга кўра солинади. Шивит сепилгач, таомни дастурхонга тортишингиз мумкин.