ЭНДИ НАРКОЗСИЗ ЖАРРОҲ АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИШ МУМКИН
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказида илк бор уйқу дори таъсирида бўлган беморнинг уйқу артериясида жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Одатда бу каби операциялар вақтида беморга умумий наркоз берилади. Ушбу операция эса оғриқ қолдиришнинг янги технологиясини қўллаш орқали амалга оширилди. Операция давомида бемор енгил уйқу дори таъсирида бўлди, тананинг фақат жарроҳлик аралашуви амалга ошириладиган қисми оғриқсизлантирилди. Агар бемор истаса, мазкур технологияни қўллаш давомида бемор ҳушини йўқотмасдан ётиши ҳам мумкин. Бундай наркоздан сўнг бемор тезроқ ўзига келиб, осон даволанади.
Хусусан, мазкур наркоз технологиясидан илк бор фойдаланган бемор операциядан икки соат ўтиб оёққа туриб, уйга кетиш учун рухсат сўраган. Қайд этишларича, Ўзбекистонда бундай технологиялар жорий этилиши бошланганига уч йилча бўлди.
Ф. Саъдуллаева