САЛОМАТЛИК ЙЎЛИДАГИ САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК

Мамлакатимизда тиббий-ижтимоий ислоҳотлар жараёнида соғлиқни сақлаш тизимини модернизациялаш, аҳолига замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббий-профилактика хизматининг сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилаётган доимий эътибор инсон манфаатларини муҳофазалаш ва аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётир.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 1 августдаги “2014–2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори юзасидан юртимизда амалга оширилаётган ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бу йўналишда кенг қамровли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этмоқда. Бу жараёнда аҳоли, айниқса, болалар, ўсмирлар, фертиль ёшидаги аёллар ва кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Яқинда ана шундай хайрли ишларнинг мантиқий давоми сифатида яна бир тадбир ўтказилди. Фонд қатор ривож­ланган давлатлар тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорлик доирасида мамлакатимизда болалар саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида кўплаб самарали ишларни амалга оширмоқда. Яқинда ана шундай эзгу тадбирлардан бири ташкил этилди. Туркиянинг малакали шифокорлари юртимизда бўлиб, ўзбекистонлик ҳамкасблари билан бирга Фарғона вилояти болалар кўптармоқли тиббиёт марказида бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказди.

Мазкур акция доирасида Туркиядан 17 нафар пластик жарроҳ, анестезиолог ва бошқа тиббиёт мутахассислари Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан келган юз соҳасидаги туғма ва куйишдан кейинги асоратлар, юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсонлари бўлган болалар умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Умумий аҳволи оғир деб топилган беморлар жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, ўтган йили Туркиянинг малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюриб, 201 нафар бемор болани чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишган эди. Шулардан 105 нафар бемор бола жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилди.

Н. НОРБОБОЕВ,

“Соғлом авлод” мухбири

Яна ўқинг:  Геологлар Тинч океани қаърида янги қитъа топишди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: