Фотиҳ ва файласуф

Буюк фотиҳ ва “устози аввал” деб тан олинган файласуф Арасту ва Искандар Зулқарнайн муносабатлари ҳақида юнонистонлик машҳур муаррих Плутарх “Искандар Мақидунли” асарида шундай ёзади:

“Искандарнинг табиатан ўжарлигини, аччиқланган пайтда эса ҳар қанақа калтагу, азобга ҳам бўйин бермаслигини ва аксинча, яхши гап билан тўғри қарор қабул қилишга етаклаш мумкинлигини сезгани учун Филиппшоҳ ўғлини буйруқ эмас, маслаҳат бериш йўли билан тарбиялашни афзал кўрарди. Умумий таълим доирасига кирувчи мусиқа ва бошқа фанларнинг ўқитувчиларига ҳам ўғлини бутунлай топшириб қўйишдан истиҳола қиларди. Шоҳ фарзандининг тарбияси анча мураккаблигини тушунарди. Софокл айтганидек:

Бу ерда қаттиққўллик билан бирга ақл ҳам керак.

Шунинг учун шоҳ ўғлининг тарбиясига юнон файласуфларининг энг машҳури – Арастуни жалб қилди…

… Чамаси Искандар нафақат ахлоқ ва давлат ҳақидаги таълимотларни ўзлаштирган, балки сирли ва янада теран, файласуфлар “оғзаки” ва “яширин” деб номлайдиган, кенг омма учун ошкор қилинмайдиган таълимотларни ҳам ўрганган. Кейинчалик, Искандар Осиёни забт этиб юрганида, Арастунинг мана шу хуфиёна таълимотларидан баъзиларини китобларида ёритгани ҳақида билгач, жаҳли чиққанини яширмай хат ёзиб юборади. Хатда шундай сўзлар ёзилганди: “Искандар Арастуга омадлар тилайди! Фақат оғзаки ўгитга тааллуқли бўлган билимларни оммага ошкор этиб, нотўғри иш қилибсан. Биз тарбия топган билимлардан барча одамлар баҳра оладиган бўлса, бизнинг улардан нима фарқимиз қолади? Мен бошқалардан куч-қудратим ила ажралиб туришни қанчалик истаган бўлсам, олий теран нарсалар ҳақидаги билимим билан ажралиб туришни ундан-да кучлироқ истаганман. Омон бўл!” Искандарнинг поймол бўлган ғурурига малҳам сургандек, Арасту: сирли билимлар ошкор этилган тақдирда ҳам, сирлигича қолаверади, чунки, табиат ҳақидаги чуқур билимлар энг сара ва энг ўқимишли одамларга мўлжаллангандир. Уларни оддий одамларга ўргатиш ёки мустақил ўқиб ўрганиш мумкин эмас, деган мазмунда жавоб ёзади”…

Яна ўқинг:  Олам жуфт яралган

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: