МУЛЬТФИЛЬМЛАР БОЛАЛАРНИ СЕМИРТИРАДИ
Кўпгина мультифильмларнинг бош қаҳрамонлари семиз ҳолатда тасвирланади. Бу эса кичкинтойларда соғлом инсон қиёфасига нисбатан нотўғри тасаввур уйғотади. Мутахассислар ота-оналарга мультифильм танлашда эҳтиёт бўлиш кераклигини таъкидлашмоқда.
Болалар кўрган барча ахборотларни осонликча ўзлаштириб олади. Телевизор эса бундай маълумотларни олиш учун энг қулай восита саналади. Улар вазни оғир қаҳрамонлар тимсолида ижобий шахсларни тасаввур қилишади. Натижада эса болалар кичиклигидан ортиқча вазн йиға бошлайди.
Мультфильм қаҳрамонларнинг тез тайёрланадиган фастфуд таомлари, ёғли озиқ-овқатларни истеъмол қилишини кўрган болалар уларга нисбатан тақлид қила бошлайди. Экранда ижобий, келишган қаҳрамонлар қанча кўп бўлса бола уни намуна сифатида қабул қилади.
Х. ҲУСЕНОВА