ҒАЛАБА ДАВОМЛИ БЎЛСИН

Жанубий Кореянинг Ансонг шаҳрида 7-10 август кунлари Осиё клублари ўртасида футбол фестивали ўтказилди.

Унда юртимиз шарафини “Пахтакор” академиясининг 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари ҳимоя қилди. Дмитрий Ан бошчилигидаги жамоа Мўғулистоннинг “DMU Sport”, Жанубий Кореянинг “Juyun”, “Jovanni akademiya” ва “Jey sokker A” жамоаларини мағлубиятга учратиб, бош соврин соҳиби бўлди.

– Клублар ўртасидаги фестивал жанубий кореялик­лар томонидан жуда юқори савияда ташкил этилди. Болалар бошқа мамлакат жамоалари билан баҳсларда ўз кучларини синаб кўрди. Гап натижада эмас. Шогирдларим илк бор хорижга сафар қилиб, халқаро мусобақада иштирок этди. Улар бундан катта таассуротлар олди, – дейди Дмитрий Ан.

Яна ўқинг:  ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: