АУТИЗМ ХАСТАЛИГИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИГА САБАБ – МОСOS ОҚСИЛИ ЕТИШМОВЧИЛИГИ

Аутизм (грекча “аutоs” – “ўзим” деган сўз) – бу руҳиятнинг ўзига хос ҳолати бўлиб, бемор ташқи олам, атрофдагилар билан мулоқот қилишни истамайди. У ёлғизликни ёқтиради. Яна бир хил хатти-ҳаракат ва шундай сўзларни такрорлайди. Касалликка доир “аутизм” терминини фанга 1912 йилда Э.Блейлер киритган.

Унинг фикрича хаста одам ўз оламида яшайди. Фикрлаши бошқаларникига ўхшамайди. Уларнинг хатти-ҳаракатлари реал воқелик билан боғлиқ эмас. Беморларнинг ҳаракатларида ҳиссий кечинмалар асосий ўрин тутади. Бу касаллик синдроми ўғил болаларда қиз болаларга нисбатан кўп учрайди. Касалликнинг илк белгилари уч ёшгача кузатилади. Баъзан клиник белгилар барвақт аниқланиши ҳам мумкин.

Аутизм тузалмас дард ҳисобланади. Чунки, уни даволайдиган дори воситалари йўқ. Фақат ота-оналар педагог, психиатр, психолог, педиатр билан ҳамкорликда бемор болалар билан барвақт шуғуллансалар уларнинг хатти-ҳаракатларини ижобий томонга йўналтиришлари мумкин. Шунингдек, уларга кўп нарсалар ўргатишлари мумкин. Аутизмга чалинган бемор болаларни қандай бўлса шундай қабул қилиш керак. Улар ҳам ўзига хос иқтидор эгалари. Катталар буни ўз вақтида аниқлаб, уларни қўллаб-қувватлашлари керак. Аутизм касаллиги ҳомила она қорнидалик давридаёқ унинг бош мияси ривожланишида МОСOS оқсили етишмаслиги сабабли пайдо бўлади. Бу хасталикнинг ирсият билан боғлиқлиги ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Америкалик ва франциялик олимлар гуруҳи бош мия ривожланишининг илк босқичларида ҳид сезишда иштирок этадиган ўзак ҳужайраларни ўрганиш зарур, деган хулосага келишди. Чунки, бурундан осонлик билан олинадиган биопсия суртмаси бу ҳужайраларни ўрганишда бебаҳо усул ҳисобланади.

Аутизм билан оғриган беморлардаги ген ва оқсилларни соғлом кишиларникидан фарқлаш учун ҳам бу усул зарур ҳисобланади. Тадқиқотчилар 11 нафар беморларнинг 9 нафарида МОСOS оқсилини кодловчи ген фаолияти бузилганини кузатишди. Бу оқсил етишмовчилиги бош мия фаолиятида муҳим ўрин эгаллайдиган синапсларнинг кам ҳосил бўлиши ва кўп миқдорда аномал (нуқсонли) асаб импульслари ривожланишига туртки бўлар экан.

ГУЛШИРИН

Яна ўқинг:  БАРҚАРОР ТИЗИМ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: