НАВҚИРОН АВЛОД КАМОЛОТИ ЙЎЛИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда депутатлар, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, талабалар, ўқувчилар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ёшлар саломатлигини муҳофазалаш, улар ўртасида тадбиркорлик ва оммавий спортни ривожлантириш, ўсиб келаётган авлодни инсон камолотига салбий таъсир этувчи иллатлар, “оммавий маданият” ниқоби остидаги бузғунчи ғоялардан ҳимоялаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида вояга етказишга йўналтирилган изчил ислоҳотлар ўз самарасини бераётир. Ёшларнинг саломатлик кўрсаткичи йилдан-йилга яхшиланиб бораётгани, таълим, спорт, маданият, тадбиркорлик каби соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқларнинг салмоғи ортиб бораётгани бунинг исботидир.

Депутатлар ва ёшлар иштирокида бундай тадбирларни ташкил этишдан мақсад мустақил ҳаётга кириб келаётган авлодни юртимизда ёшлар камолотига йўналтирилган ҳуқуқий-амалий ишларнинг натижалари билан яқиндан таништириш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари хусусида билим ва дунёқарашини янада бойитишдир.

Давра суҳбатида Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари, бу йўналишдаги миллий тажриба ва халқаро амалиёт, ушбу йўналишдаги қонунларни янада такомиллаштиришга оид маърузалар тингланди. Ёшларни қизиқтирган саволларга депутатлар жавоб қайтарди.

Ж. ҲАЙДАРОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  МУСТАҚИЛ ЮРТ ОҚШОМИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: