ПИШЛОҚЛИ ДЎЛМА
Зарур маҳсулотлар: 450 гр. гўшт, 350 гр. қўзиқорин, 8 бўлак юмшоқ пишлоқ, 2 та йирик булғор қалампири, 1 бош пиёз, 8 ош қошиқ сув, 2 ош қошиқ сариёғ, ўсимлик ёғи, туз.
Тайёрланиши: Пиёзни ҳалқа шаклида тўғраб, қиздирилган сариёғда қовурамиз. Сўнгра бўлакланган қўзиқоринларни солиб, 10 дақиқа қовургач, туз сепиб, паст оловда 5 дақиқага димлаймиз. Гўштни юпқалаб, узунчоқ қилиб тўғраб зираворлар сепамиз. Сўнгра қиздирилган ўсимлик ёғида қовурамиз. Булғор қалампирини иккига бўлиб, уруғларидан тозалаймиз. Ёғланган тоблама қолипига жойлаштирамиз. Аввалига ҳар бири ичига пишлоқ бўлагини жойлаб, кейин қовурилган гўшт ва қўзиқоринларни соламиз-да, пишлоқ бўлаги билан ёпамиз. 190 даражада қиздирилган газ печида 30 дақиқа пиширамиз.
Ёқимли иштаҳа!
ГУЛОЙИМ