Кулгу – шифо
Шер барча ҳайвонларни йиғиб, деди:
– Бугун орамиздаги энг қўрқоқ жониворни еймиз.
Қуён ўртага чиқиб, бақира бошлади:
– Қани чўчқага биров қўлини теккизиб кўрсинчи!
* * *
Чол олтин балиқни тутиб олди. Балиқ инсон тилида ўтина бошлади:
– Тила тилагингни?
– Пушкинни ўқиганман, нима билан тугашини яхши биламан, шунинг учун дастлаб кампиримни алмаштирасан.