ЁШ ОЛИМЛАР УЧУН КЕНГ ИМКОНИЯТ

Мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга оид давлат сиёсати изчил амалга оширилмоқда. Бунда давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўтказилган анжуманда шу ҳақида сўз борди.

Қарорда белгиланган вазифаларга кўра Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Математика институти, Фалсафий тадқиқотлар ўқув-илмий комплекси, Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази, Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузурида Тармоқ машинашунослиги муаммолари илмий-тадқиқот маркази, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази ташкил этилди. Самарқанд, Бухоро, Андижон, Қарши давлат университетлари базасида илмий марказлар фаолият бошлади. Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди.

Ҳозирги кунда ушбу марказларда давлат илмий техник дастурлари доирасида умумий қиймати 5, 02 миллиард сўмлик 46 лойиҳа бўйича илмий иш қилинаётир. Ёш олимлар томонидан олинган муҳим фундаментал натижалар ишлаб чиқарувчилар ҳамда иқтисодиётимизнинг асосий тармоқлари эҳтиёжига йўналтирилмоқда.

Дилдора ҚАРШИБОЕВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  GULLARNING SABOG‘I

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: