МЎЪЖИЗАВИЙ ТЕЛЕФОН

Сўнгги йилларда фан-техника оламида амалга оширилаётган ихтиролар инсон ақлини шошириб қўяди. Яқинда ана шундай замонавий телефонлардан бири ихтиро қилинди.

Дизайнер Daizi Zheng машҳур Nokia компанияси учун кока-колада ишловчи қўл телефонини ишлаб чиқди. Қанчалик ғалати эшитилмасин, бироқ телефон кока-кола таркибидаги углеводлардан (шакар таркибидаги) ажралиб чиқаётган электр кучи ёрдамида қувватланиб ишлайди. Шуни айтиб ўтиш керакки, бу ғаройиб телефон таркибида шакар мавжуд бўлган исталган суюқликда ишлаши мумкин.

Кашфиётчининг сўзларига кўра атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш мақсадида қурилмада стандарт батареядан эмас, аксинча биологик жиҳатдан тоза батареядан фойдаланилди. Мазкур биобатарея электр кучини углеводлардан, ферментларни катализатор вазифасида қўллаб ишлаб чиқарувчи энергиянинг экологик тоза манбаи ҳисобланади.

Телефонни қувватлантириш учун бизга бор-йўғи ширин сув керак бўлади. Қурилма қувват олаётган пайтда у сув ҳамда кислород ҳам ишлаб чиқаради. Биобатарея анъанавий литийли батареяларга қараганда уч-тўрт баравар узоқроқ ишлаш салоҳиятига эга. Шу билан бир қаторда бу батареянинг яна бир афзаллиги, у атроф-муҳит учун мутлақо безарардир.

Яна ўқинг:  ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ – УСТУВОР ВАЗИФА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: