Kulgu-shifo (2015-26)
– Бўлақол, кеч қоласан, – шоширди она биринчи синфда ўқиётган ўғлини.
– Хавотир олманг, ойи, – деди боласи. – Мактабимизнинг эшиги кечгача очиқ туради…
***
– Ёмғир жону дилим!
– Нима романтикмисан?
– Йўқ, соябон сотувчиман.
***
Телевизорда ҳиндча сериал тугагандан кейин хотин эридан сўради:
– Йигитни кўрдингизми, қизни нақадар севар экан. Сиз ҳам шундай сева оласизми?
– Ҳа, қиз чиройли экан, севса арзийди.