Миннатдорлик мактуби (2015-26)

Мамлакатимизда она ва бола саломатлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кўплаб самарали ишлар мисолида кўриш мумкин.

Биринчи фарзандимни дунёга келтирганимдан уч йил ўтиб бир неча марта ҳомиладор бўлдим, лекин ҳар доим ой-кунимга етмасдан нобуд бўлаверди. Ва ниҳоят Оллоҳнинг марҳамати билан 40 ёшимда яна она бўлиш бахти насиб этди. Фарзандимни дунёга келтириш учун Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғуруқхонага олиб келишганда аҳволим оғир эди. Йўқотишлардан озорланган қалбим яна бир жудоликни кўтаролмайди. “Фарзандимни соғлом дунёга келтира оламанми, ўзим омон қоламанми?” деган ўйлар аҳволимни янада оғирлаштирарди.

Қўрқувим барҳам топиб, тажрибали шифокорлар менинг ҳам, фарзандимнинг ҳам ҳаётини сақлаб қолди. Шифохона ҳозирги кун талабларига тўлиқ мос келиши беморларнинг саломатлигини тиклашда катта ёрдам бермоқда. Айниқса, тезкор ташхис қўйиш, ультратовуш ускуналари келажак авлодни соғлом дунёга келтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Бир неча йиллар орзу қилиб кутган ўғлим ҳаётини асраб қолишга сабабчи бўлган шифокорлар, жумладан Яшнар Мамадалиева, Зумрад Аблоқулова, Фарида Пўлатова, Саида Ниғматуллаева, Фарида Икромова каби фидойи инсонлар ва шаҳар 3-сонли туғруқхонаси маъмуриятига катта миннатдорлик билдираман.

Б. ДУШАНОВА,

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани

Яна ўқинг:  Metodika – chet tillarini o‘rganishda muhim omil

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: