ХАВФСИЗ ИНТЕРНЕТ – БИЛИМЛАР ХАЗИНАСИ
Андижон давлат университетида “Интернет хавфсизлиги, интернетдан фойдаланиш маданияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида жисмонан соғлом, маънан етук, интеллектуал салоҳиятли авлодни камолга етказишга қаратилаётган эътибор юксак самара бераётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Тадбир доирасида “Глобаллашув ва маънавий таҳдидлар, ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш”, “Хавфсиз интернет ва ахборот асрида ёшлар муносабатларининг хилма-хиллиги”, “Ёшларда ахборот хуружига қарши иммунитетни шакллантиришнинг муҳим омиллари” сингари мавзуларда маърузалар тингланди.
М. ИСАЖОНОВ