СИЗ ҚАНДАЙ ЎЗГАРАСИЗ?
ёки 3D принтерлар пластик операциялардан олдин унинг натижасини кўрсатади
Инсон доимо ёш ва гўзал бўлишни хоҳлайди. Шу сабабдан, пластик жарроҳликка мурожаат қилаётганлар кўпаймоқда. Аммо, ҳамма ҳам жарроҳлик амалиётидан сўнг ўз кўринишидан қаноатланмайди. Бу эса ўз ўзидан шифокор ва мижоз орасида баъзи келишмовчиликларни келтириб чиқаради.
Мазкур кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида MirrorMe3D компанияси янги усулни ўйлаб топди. Энди пластик жарроҳлик амалиёти ёрдамида ўз кўринишини ўзгартиришни ўйлаётганларга компания томонидан янги таклиф билдирилади. Унга кўра мижоз пластик операциядан кейин қандай кўринишда бўлишини операциядан олдин аниқ билиши мумкин.
MirrorMe3D билан мижознинг жарроҳ ҳузурига келган вақтдаги нусхаси олиниб 3D принтер ёрдамида унинг операциядан кейинги ҳолати аниқ ишлаб чиқарилади.
MirrorMe3D лойиҳаси машҳур пластик жарроҳ Кэрри Стерн томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, бугунги кунда дунё миқёсида оммалашмоқда.
– Мазкур лойиҳа ёрдамида жарроҳлар ўз мижозларига уларнинг операциядан кейин қандай кўринишда бўлишларини кўрсатиб беришлари мумкин, – дейди Стерн.