БОЛАЛАР ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳам бу борада ибратли фаолият юритаётган ташкилотлардан биридир. Хусусан, фонд томонидан Жанубий Корея, АҚШ, Германия сингари қатор ривожланган давлатлар тиббиёт муассасалари билан ўзаро уч томонлама ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
Хусусан, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан йўлга қўйилган ҳамкорлик натижасида кам таъминланган оилалардаги юқори лаб ва қаттиқ танглайнинг, оёқларнинг туғма нуқсони мавжуд, куйиш асоратларидан жабрланган ҳамда бўйин қийшайиши билан боғлиқ туғма ортопедик касалликларга чалинган болалар Германия клиникаларида даволаниб келишмоқда.
Жорий йилнинг 18-25 июнь кунлари Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 майдаги Дастури доирасида Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти мутахассислари фонднинг тиббий-ижтимоий марказида Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказади. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги бемор болаларни жорий йилнинг август ойида Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун 6 ойдан 3 йилгача бўлган вақтга жўнатилади.
Чарос ХУШВАҚТОВА
“Sog‘lom avlod”мухбири