Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ТРАВМАТОЛОГИЯ ВА ОРТОПЕДИЯ СОҲАСИГА БАҒИШЛАНДИ

24.06.2015
33 марта ўқилди
ТРАВМАТОЛОГИЯ ВА ОРТОПЕДИЯ СОҲАСИГА БАҒИШЛАНДИ

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида травматология соҳасида илм-фан ва амалиётда эришилаётган натижалар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти билан ҳамкорлигида ташкил этилди.

Сўзга чиққанлар, мамлакатимизда фаолият юритаётган қишлоқ врачлик пунктларида бирламчи тиббий-профилактика ёрдамини кўрсатиш ишлари самарали йўлга қўйилганини таъкидлади. Шошилинч тиббий ёрдам тизимида замонавий тиббий диагностика ва даволаш усуллари воситасида беморларга тиббий ёрдам кўрсатилаётгани оғир жароҳатлар туфайли келиб чиқадиган тиббий-ижтимоий муаммоларни камайтириш, инсон саломатлиги ва ҳаётини асрашга хизмат қилаётир.

Травматология ва ортопедия йўналишида ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари ҳам йилдан-йилга такомиллашмоқда. Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти ва вилоятлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказлари, туман тиббиёт бирлашмаларида аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Суяк-бўғим касалликлари ва жароҳатларига ташхис қўйишда компьютер тамография, рақамли рентген аппаратлари, артроскоп, ультратовуш таҳлил воситалари ва бошқа илғор тиббий технологияларнинг жорий этилиши касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш имкониятини кенгайтирмоқда. Натижада охирги ўн йил ичида олимларимиз томонидан элликдан ортиқ замонавий даволаш усули амалиётга татбиқ этилди. Бўғим артрозларида эндопротезлаш, тизза бўғим жароҳатлари ва касалликларида артроскопик усулда операция қилиш, остеопороз ва ортопедиянинг энг мураккаб соҳаларидан бири бўлган сколиозни даволаш, умуртқа диск чурраси, ясси оёқлик, кўкрак қафаси деформацияси каби касалликларни замонавий оператив усулда даволаш борасидаги муҳим натижалар бунга мисолдир.

Тадбирда соҳада янги даволаш усулларини жорий этиш юзасидан амалга оширилаётган илмий лойиҳалар, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида электрон мурожаат тизимини жорий этиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди.

Теглар:#2015/25

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Травматология ва ортопедия: энг мақбул йўл – касалликни илк босқичларида аниқлашТабобат

Травматология ва ортопедия: энг мақбул йўл – касалликни илк босқичларида аниқлаш

Инсоннинг соғлом бўлишида вужуддаги ҳар бир аъзонинг ўз ўрни бор. Айниқса, суякларимиз бақувват ва мустаҳкам бўлса, нафақат жисмоний тетиклик, руҳий салоҳият ҳам ошиб бораверади. Ш

24.05.202180
СУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?Тиббиёт олами

СУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандар ХЎЖАНОВ билан болалар травматологияси бў

26.01.2021283
Болалар ортопедияси: ота-оналар қайси ўринларда хатога йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болалар ортопедияси: ота-оналар қайси ўринларда хатога йўл қўяди?

Ҳар қандай хасталик профилактикасида тиббий кўрик ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Жумладан, болани ўз вақтида ортопед текширувига олиб бориб туриш керак. Йўқса, туғма ёки орттирилг

11.11.2022210
Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?Тиббиёт олами

Куз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?

Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни

21.09.2021285