Ёз: сузиш ҳавзалари сизни чорламоқда

Биз эса ҳушёрликка чорлаймиз

Қуёш замин узра нур сочгани сари ёзнинг қайноқ тафти ўз ҳукмини ўтказа бошлади. Бундай пайтда дам олиш учун энг маъқул жой шубҳасиз сув бўйларидир. Ҳозирда сузиш ҳавзалари гавжум. Айниқса, таътилни ёзги оромгоҳларда ўтказаётган болажонлар сунъий ҳавзаларда маза қилиб чўмилишмоқда. Ёз фаслининг завқи ҳам шунда эмасми?!

Мароқли ҳордиқ яхши-ю аммо баъзи нарсаларни ҳам унутмаслик лозим. Масалан сув ҳавзасига келиб унинг тозалиги қай даражада эканига эътибор берганмисиз? Ён-атрофдаги назоратчидан сувнинг қанча муддатда янгиланиши ҳақида сўраб кўрганмисиз? Ахир, саломатлик туман бойлик, дейди донолар.

Қайсидир куни телевидениеда болалар саломатлиги бўйича кўрсатув намойиш этилди. Унда тўққиз ёшли бола сув ҳавзасида чўмилиши натижасида организми гельминт касаллигини юқтириб олгани ҳақида сўз борди. Бундан кўриниб турибдики тиниқ бўлиб кўринган сувда ҳам баъзан кўз илғамас хавф мавжуд.

– Сув ҳавзаларида чўмилишнинг ҳам қонун-қоидаси бор, – дейди Шайхонтоҳур тумани Давлат санитария-эпидемиология назорат марказининг коммунал гигиена бўлими мудираси Турсуной Боймуродова. – Мамлакатимиздаги барча сув ҳавзалари тозалиги ДСЭНМ томонидан назоратга олинган. Ҳар ой улардаги сувнинг таркиби ўрганилади. Жойлардаги суний сув хавзаларининг назоратчилари келганларнинг саломатлиги ҳақидаги маълумотномасиз чўмилишга рухсат бермайди. Тиббий кўрикдан ўтганлик тўғрисидаги рухсатнома уч кунгача ўз кучида қолади.

Шуни ҳам унутмангки, ҳар куни эмас кунора сузишга борган яхши. Бассейнга тушганингизда аҳамият беринг унинг кафеллари сирпанчиқ бўлмаслиги лозим. Агар шундай ҳолат кузатилса сув эскирган ҳисобланади. Табиийки, оқмайдиган сув турли хил микробларнинг ривожланишига қулай муҳит саналади.. Шу боис сув уч кунда алмаштирилиши лозим.

Албатта, сув таркибида шифобахш минераллар мавжуд. Сиҳатгоҳларда ҳам сувдан даво воситаси сифатида фойдаланилади. Бироқ, мутахассисларнинг фикрича эътиборсизлик оқибатида минераллардаги хусусиятлар ўзгариши мумкин. Шу ўринда яна бир нарсани эслатиб ўтамиз, болангизни асло катталар учун мўлжалланган ҳавзаларда чўмилишига рухсат берманг. Катталарда учрайдиган тери касалликлари ёш организмга салбий таъсир кўрсатади. Шу сабаб болалар учун махсус бассейнларга олиб боринг.

Сувнинг ҳароратига ҳам аҳамият қаратинг. У 22-25 даражадан ошмаслиги лозим. Ундан совуқроқ сувда чўмилиш томирларнинг тортишиб қолишига олиб келиши мумкин. Сув ҳавзасига келганингизда термометрни кўриб, ҳаво намлигини ҳам аниқлаб олиш зарар қилмайди. Сув ва ҳаво намлиги тавсия этилганидек бўлсагина сузишга шўнғисангиз бўлади.

Яна ўқинг:  Тансиқ салат

Дилдора ҚАРШИБОЕВА,

Sog‘lom avlod” мухбири

SHU O‘RINDA

Овқатланиб қорин тўқ ҳолда чўмилманг. Сузиш учун мўлжалланган кўзойнаклардан фойдаланинг, сабаби сувдаги майда зарралар кўз пардасини шикастлаши мумкин.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: