МАДАНИЯТДА ЗАМОНАВИЙ МАДАНИЯТ МАРКАЗИ

Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида замонавий маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда бой маданий меросимизни ўрганиш, тадқиқ этиш ҳамда ривожлантириш, ёшлар қалбида ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғусини кучайтириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Маданият овул фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган ушбу маскандаги қурилиш ишлари “Қораўзакқурилиш” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан амалга оширилди.

Г.АЙМБЕТОВА

Яна ўқинг:  ТАЛАБАЛИККА ИМТИЁЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: