ЁШ ОИЛАЛАРГА “КАМОЛОТ” УЙЛАРИ

Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги Шукур Бурҳонов номидаги маҳалла хонадонлари сони олтмиш тўрттага кўпайди. Бу ерда фойдаланишга топширилган “Камолот” уйларига кўчиб келган оилалар қисқа вақтда маҳалла фахрига айланиб улгурди. Ахир, давлат мукофотлари билан тақдирланган, нуфузли халқаро танлов ва фестивалларда ғолиб бўлган, илм-фан, маданият, санъат, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритган ёшлар билан маҳалладош бўлиш кимга фахр ва ғурур бағишламайди дейсиз?!

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдоди ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда баркамол авлод келажаги йўлидаги эзгу ишларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.

Мазкур қарор асосида тасдиқланган Давлат дастури ва ҳаракат режасига мувофиқ мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, жумладан, Тошкент шаҳрида кўп қаватли “Камолот” уйларини қуриш ва ижтимоий фаол ёш оилаларга имтиёзли кредит эвазига, бошланғич бадалсиз бериш тартиби белгиланган. Бу вазифаларни тизимли амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлмоқда.

Сергели туманида барпо этилган иккита тўрт қаватли “Камолот” уйи юртимизда ёшларимиз ҳеч нарсадан ҳеч қачон кам бўлмаслиги учун яратилаётган беқиёс имкониятларнинг амалдаги ифодаси бўлди.

Икки ва уч хонали уйларда ҳар бир оилага алоҳида иситиш тизими ўрнатилган. Йўлаклар кираверишида болалар аравачалари учун махсус жойлар қурилган.

Ф.ТОЛИПОВ

Яна ўқинг:  Айдаркўл соҳилларида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: