ДЎСТЛИК ВА ТОТУВЛИК АЙЁМИ
Ҳар йили Андижон вилояти “Камолот” ёшлар боғида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида ўтказилиб келинаётган “Дўстлик” анъанавий фестивали бу йил ҳам юқори савияда ташкил этилди.
Тадбир доирасида вилоятдаги миллий-маданий марказлар, касб-ҳунар коллежлари, халқ таълими муассасалари ҳунармандлари томонидан тайёрланган амалий санъат намуналари кўргазмалари ташкил этилди.
– Фестиваль миллатлараро дўстликни мустаҳкамлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, маънавиятини юксалтириш, уларнинг таркибида она Ватанга муҳаббат туйғуларини уйғотишга омил бўлмоқда. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам шу эди, – дейди “Камолот” ЁИҲ Андижон вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Дониёрбек Дадахонов.
Турли миллатлар тилида янграган тароналар эса йиғилганларга кўтаринкилик бахш этди.
Маҳфуза МЎМИНОВА,
Андижон вилояти