Эмлаш юқумли касалликлардан асрайди

Куни кеча пойтахтимиздаги “Бизнес маркази”да Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ташаббуси билан 2015 йил 20-26 апрель кунлари мамлакатимизда “Эмлаш ишларини янада такомиллаштириш” шиори остида ўтказилган ўнинчи Европа эмлаш ҳафталиги муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ЖССТ, ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутасаддилари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Тадбирдан асосий мақсад юқумли касалликларга қарши курашишнинг аҳамиятини ҳар бир фуқаро онгига сингдириш ва аҳолининг кўпроқ қисмини эмлаш билан қамраб олишдир. Сўнгги йилларда баъзи бир мамлакатларда қайд этилаётган қизамиқ, полиомиелит ва бошқа юқумли касалликларнинг тарқалиши ушбу хасталикларнинг чегара ҳудудлари орқали бошқа мамлакатларга ҳам ўтиб кетиш хавфи борлигини кўрсатади. Юртимизда эмлаш жараёни тизимли йўлга қўйилгани боис юртимизда бу каби хасталиклар деярли учрамайди.

Ҳар бир давлатнинг ўз миллий эмлаш жадвали мавжуд. Ўзбекистондаги жадвалга кўра ҳар бир бола туғилганидан 16 ёшгача эмланиши мажбурийдир. Ушбу жадвалга киритилган юқумли касалликларга қарши эмлаш давлатимиз томонидан бепул амалга оширилади.

Гулчеҳра ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  “ЎЗБЕКИСТОН” НМИУда БАЙРАМ САЙЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: