Ҳафталик юқори савияда ўтди

Андижон вилоятида “Саломатлик ҳафталиги” бўлиб ўтди. Ҳафталик доирасида ташкил этилган тиббий кўрик давомида “Мурувват”, “Меҳрибонлик” уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, шунингдек, нуронийлар, Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари хонадонларида тиббий кўриклар ташкил этилди.

Соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича давра суҳбатлари ўтказилди. Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирлар, кексаларни эъзозлашга бағишлаб “Уйимизнинг кўрки ва файзи” мавзусида диктант ва иншолар танлови ўтказилди.

Андижон шаҳар Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган ҳафталик давомида шунингдек, даволаш-профилактика муассасалари, Андижон давлат тиббиёт институти ва институт клиникаси мутахассислари, хусусий тиббий муассасалар ходимлари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди.

“Саломатлик ҳафталиги” доирасида “Ҳамшира – 2015” кўрик-танловининг вилоят босқичи, турли кўрик-танловлар ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Н.ИКРОМОВ

Яна ўқинг:  Чемпионат қизғин давом этмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: