ТУНДА КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИНИ КУЧАЙТИРУВЧИ ДОРИ ЯРАТИЛДИ
Американинг “Science for Masses” мустақил тадқиқотчилар гуруҳи тунда 50 метргача бўлган масофадаги объектларни ажратиш имконини берувчи кўз томчиларини ишлаб чиқди.
Тадқиқотчилардан бири уни ўзида синаб ҳам кўрди. Томчилар физиологик эритма, инсулин, диметилсульфоксид ва хлорин э6 (Cе6) аралашмасидан иборат. Ёруғликка таъсирчан модда бўлган Cе6 кўпинча хатарли шишларни лазер ёрдамида даволашда қўлланилади. Бироқ, тадқиқотлар ушбу модда кўзга томизилганида тунда кўриш билан боғлиқ муаммоларда ҳам ёрдам беришини аниқлади.
Г.ЭГАМБЕРДИЕВА
тайёрлади