МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ЁШЛАР НИГОҲИДА

Андижон вилояти ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган фестиваль “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” деб номланди.

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилган мазкур тадбирда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан келган ёшлар арқон тортиш, варрак учириш, “мўлжалчи”, “оқ теракми, кўк терак” сингари миллий ўйинлар бўйича мусобақаларда ўзаро куч синашди. Фестиваль доирасида ёшларнинг қўл меҳнати, ҳунармандчилик, мусаввирлик борасидаги ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди. Ёшлар бадиий жамоалари, ижодкор ёшлар томонидан ёшлик, баҳор, Ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар янгради.

Фестивалда умумжамоа ҳисобида Олтинкўл тумани ёшлари ғолиб деб топилди. Балиқчи, Асака туманлари жамоалари иккинчи ва учинчи ўринга сазовор бўлди.

Н.ИКРОМОВ

Яна ўқинг:  “ТБИЛИСИ” САЛАТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: